uzbekcha
english
русский
Бош саҳифа Суд ҳақида Ҳуқуқий асослар





Hosting by UZINFOCOM

UzInfoCom

             Хужалик судларида адвокатнинг ваколати.

            Хужалик судида ташкилотларнинг ва юридик шахс тузмаган холда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор макомини конунда белгиланган тарзда олган фукароларнинг ишларини вакили сифатида адвокатлар олиб бориши мумкин. Адвокат хужалик судида тарафларнинг манфаатларини химоя килиш учун хукукий маслахатхона ёки адвокатлик хайъати (бюроси, фирмаси) томонидан берилган ордер асос булади. Ордер асосида адвокат хужалик судида уни вакил килган шахс номидан барча процессуал харакатларни амалга ошириш хукукига эга булсада, бирок у ишончноманинг урнини босмайди хамда адвокатга Узбекистон Республикаси хужалик процессуал кодексининг 52-моддасида назарда тутилган: даъво аризасини имзолаш, ишни хакамлик судига топшириш, даъво талабларидан кисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини узгартириш, келишув битимини тузиш, ваколатларни бошка шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд хужжати устидан шикоят килиш, протест келтириш тугрисидаги аризани имзолаш, суд хужжатининг мажбурий тартибда ижро этилишини талаб килиш, ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш каби процессуал харакатларни амалга ошириш хукукини бермайди ва ушбу моддада курсатиб утилган харакатларнинг хар бирини амалга оширишга булган ваколатлари вакил килаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган булиши керак. Даъво аризаси даъвогарнинг вакили сифатида адвокат томонидан имзоланган булса, унинг даъво такдим этишга ваколатли эканлигини тасдикловчи ишончнома илова килиниши лозим. Адвокатнинг даъво аризасини имзолаш хукукини тасдикловчи ишончноманинг даъво аризага илова килинмаганлиги Узбекистон Республикаси хужалик процессуал кодексининг 118-моддасининг 2-бандига асос даъво аризани кайтаришга асос булади. Даъво аризасининг кайтарилиши йул куйилган хатолар бартараф этилгандан, иккинчи марта хужалик судига умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат этишга тускинлик килмайди. Адвокатнинг даъво аризани имзалаш хукукининг ишончномада махсус курсатилмаганлиги суд мажлисида аникланганда даъво курмасдан колдирилади. Адвокат келишув битимини тузиш хукукини тасдикловчи ишончнома асосида хар кандай инстанцияда ишни келишув битими билан тамомлаши мумкин. Агар келишув битими конун хужжатларига хилоф булса ёки бошка шахсларнинг хукуклари ва конун билан курикланадиган манфаатларини бузса, келишув битимини тузиш хукуки ишончномада махсус курсатилмаган булса хужалик суди келишув битимини тасдикламайди ва бундай холларда хужалик суди ишни мазмунан куради. Адвокат суд хужжатлари устидан апелляция ёки кассация шикоятини, шунингдек назорат тартибида ариза бериш учун, бундай процессуал харакатларни амалга ошириш ишонч билдирган шахс томонидан берилган ишончномада махсус кайд этилган булиши шарт. Адвокатнинг Узбекистон Республикаси хужалик процессуал кодексининг 52-моддасида назарда тутилган: даъво талабларидан кисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини узгартириш, келишув битимини тузиш, суд хужжатининг мажбурий тартибда ижро этилишини талаб килиш, ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш каби процессуал харакатларнинг хар бирини амалга оширишга булган ваколатлари вакил килаётган шахс берган ишончномада махсус назарда тутилганда амалга оширишга хакли, низонинг предметига нисбатан мустакил талаб билан арз килмайдиган учинчи шахсларнинг вакили сифатида иштирок этадиган холатлар бундан мустасно.

         Коракалпогистон Республикаси

          Хужалик судининг судьяси:

           Б.Убайдуллаев.

16.12.2011 10:48
Untitled Document ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди
19.11.2010 16:01
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.