|
|
|
Адвокатура тизимидаги ислоҳотлар фуқаролар манфаатига ва қонун устуворлигига хизмат қилади АДВОКАТУРА ДВОКАТУРА ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР фуқаролар манфаатига ва қонун устуворлигига хизмат қилади Бош қомусимизнинг 116-моддасида “Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади” дея таъкидланган. Бу эса мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр – қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланишидан далолат беради. Адвокатуранинг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган “Адвокатура тўғрисида” ги ва 1998 йил 25 декабрдаги “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида” ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларини бериш тартиби тўғрисида” ги Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Қонунда таъриф берилишича, адвокатура бу – ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Модомики, гап адвокатура ва адвокатлик фаолияти хусусида борар экан, бунда Юртбошимизнинг 2008 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонини алоҳида тилга олиш лозим. Мазкур фармон суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш мақсадида қабул қилинди. Шундан сўнг 2008 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги қонуни қабул қилиниб, соҳага оид бир нечта қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди. Жумладан, Ўбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида” ги қонунида белгиланган адвокатларнинг далилларни йигиш, тақдим қилишдаги ҳуқуқлари анча кенгайди. Жиноят кодексига “Жиноят процессида гувохнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда унга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган - гувоҳнинг адвокати” деган ўзгартириш, 87-моддасига эса "Ҳимоячи далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни: ишга тааллуқли ахборотга эга бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ҳамда уларнинг розилиги билан ёзма тушунтиришлар олиш; давлат органларига ва бошқа органларга, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сўров юбориш ҳамда улардан маълумотномалар, тавсифномалар, тушунтиришлар ва бошқа ҳужжатларни олиш орқали тўплашга ҳақли. Ҳимоячининг ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тўпланган материалларни ишга қўшиб қўйиш тўғрисидаги илтимосномаси суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан албатта қаноатлантирилиши керак" деган қўшимча киритилди. Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси” нинг 197-1-моддасида адвокат сўровига жавоб тақдим этмасликда ифодаланган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик белгиланди. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар билан бирга адвокатларга хуқуқларини кенгайтириши баробарида уларни ўз устида ишлашлари, билим ва тажрибаларини бойитиб боришларига ундайдиган нормалар хам киритилди. Айтайлик, “Адвокатура тўғрисида” ги қонуннинг 7-моддаси билан адвокат ўз билимларини доимий равишда такомиллаштириб бориши, Адвокатлар палатаси томонидан белгиланган тартибда уч йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши шартлиги белгилаб қўйилди. Албатта, бу янги талаб фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдамнинг янада кенг ва тўлақонли бўлишини таъминлайди. Бир сўз билан айтганда тизимда кечаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад битта – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдир. Бу ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг асосий ва ягона талаби саналади. Шерзод МИРЗАХАКИМОВ, Фарғона вилоят хўжалик судининг катта маслахатчиси |
|
|
|
|
16.12.2011 10:48
Untitled Document
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.
Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул
ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос
олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий
ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди
19.11.2010 16:01
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
|
|