|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида хўжалик судларининг одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган 2008 йилдаги фаолияти ҳамда 2009 йилдаги долзарб вазифаларига бағишланган кенгайтирилган Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда хўжалик судлари томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишларга, амалдаги вазифаларга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февраль кунги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов маърузасида белгиланган вазифаларни бажариш, хўжалик муносабатларида қонунчиликни мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди. Мамлакатимизда мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш хўжалик судлари томонидан амалга ошириб келинмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида хўжалик судларига кенг ваколатлар берилиб, уларни тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги масъулияти ва роли кундан кунга ошиб бормоқда. Ўтган 2008 йил давомида хўжалик судлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги 287.221 та (2007 йилда 208.074 та) низолар кўриб чиқилиб, даъвогарлар фойдасига жавобгарлардан 3,1 трлн. сўм миқдоридаги маблағларни ундириш тўғрисида, республика бюджетига эса 26,9 млрд. сўм давлат божи ундириш тўғрисида суд ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид 20594 та иш кўрилиб, 117,1 млрд. сўм маблағларни уларнинг фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида уларнинг даъво аризалари тасдиқланган жадваллар асосида туманларда қабул қилиниб, 150.994 та ёки 52,6 фоиз иш бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқишга эришилди. Давлат органлари ва ўзини ўзи бошқариш идораларининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига хилоф равишда чиқарилган 272 та ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб топилди, 71 нафар айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўлланилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларининг қўлланилиши фақат суд томонидан амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда уларни ҳар томонлама асослантирилишини таъминлаш, назорат қилувчи органлар вакиллари томонидан текшириш қоидаларига риоя қилиниши масаласини чуқур таҳлил этиш, тадбиркорлик субъекти манфаати бузилган ҳар бир иш бўйича айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилиши лозимлигига эътибор қаратиб борилди. Бюджет тўловларини амалга ошириш соҳасида қонунбузарликка йўл қўйган 86180 та хўжалик субъектларининг 1,77 трлн. сўмлик боқиманда қарзларини уларнинг мол-мулклари ҳисобидан ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинди. Мамлакат иқтисодиётига инвестиция киритган субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳисобот даврида хорижий инвесторлар фойдасига 1.914 та иш юзасидан 15,5 млрд. сўм миқдорида маблағ ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинди. Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ҳамда истиқболсиз корхоналарни тугатиш, таркибий ўзгартириш ва ихчамлаштириш бўйича ҳудудий дастурларга киритилган корхоналарнинг банкротлигига оид ишларни ҳал этиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилди. Бундай ишлар сайёр суд мажлисларида, қисқа муддатларда кўриб чиқилмоқда. Ҳисобот даврида хўжалик судларида банкротлик тартиботини қўллашга доир тегишли идораларнинг 4208 та аризалари кўриб чиқилиб, улар юзасидан қарорлар қабул қилинди. Ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 26.522 та таъсир чоралари қўлланди. Хусусан, 69 та жиноят иши қўзғатилди, 14.696 нафар шахс маъмурий, 5311 киши моддий жавобгарликка тортилди, интизомий чора қўллаш ҳақида 4.587 та ва қонунбузарликларни олдини олиш юзасидан 1.882 та хусусий ажримлар чиқарилди. Амалдаги қонун талабларини тушунтириш, ислоҳотлар моҳиятини кенг оммага, хусусан тадбиркорларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида 47,5 мингдан зиёд тарғибот ишлари амалга оширилди. Шунингдек, йиғилишда ҳисобот даврида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан ҳамда жорий йилда одил судловни амалга ошириш борасида хўжалик судлари олдида турган долзарб вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди. |
|
|
|
|
16.12.2011 10:48
Untitled Document
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.
Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул
ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос
олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий
ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди
19.11.2010 16:01
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
|
|