|
|
|
Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг
2009 йилнинг 15 февраль куни Самарқанд вилоят хўжалик судида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳамда Германия техник ҳамкорлик маркази (ГТЦ) билан ҳамкорликда “Хўжалик процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштириш муаммолари” мавзусида минтақавий семинар ташкил этилди. Ушбу cеминардан кўзланган асосий мақсад хўжалик суди тизимида фаолият кўрсатаётган малакали судья ва суд ходимлари, ГТЦнинг чет эллик мустақил экспертлари, ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг ходимлари, адвокатлар, тадбиркорлар ва бошқа идоралар вакиллари иштирокида хўжалик процессуал қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашиш, уни давр талаби асосида мукаммаллаштириш, янги таҳрирдаги Кодекс лойиҳасини кенг доирада муҳокама қилишдан иборатдир. Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси 1998 йилда қабул қилинган бўлиб, иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга, иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишга хизмат қилиб келмоқда. Жамиятдаги ижтимоий муносабатларининг шиддат билан ўзгариб бориши, айниқса иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазкур кодексни янада такомиллаштиришни талаб қилмоқда ва натижада ўтган йиллар мобайнида унга еттита қонун билан, жами элликтага яқин ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Иқтисодий ислоҳотлар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг ўз ҳуқуқларини чуқур англаб етиши, ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг чуқурлашуви, хусусий секторнинг янада ривожланиши, чет эл инвестициялари киритилишининг кенгайиши, иқтисодий қонунчиликнинг эркинлашуви ва хўжалик субъектлари фаолияти ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши, қолаверса, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси кескин ошиши, хўжалик низоларининг кўриб ҳал этиш билан боғлиқ процессуал нормаларни қайта кўриб чиқишни ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотларидан келиб чиқиб Хўжалик процессуал кодекси такомиллаштирилишини тақозо этмоқда. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан Германия техник ҳамкорлик маркази билан ҳамкорликда амалдаги Хўжалик процессуал кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Кодекс лойиҳасини тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг принциплари ва нормаларига қатъий амал қилинган ҳолда, бир қатор давлатларнинг, хусусан Германия Федератив Республикаси, Россия Федерацияси, Беларус Республикасининг процессуал кодекслари ўрганилиб, уларнинг миллий қонунчилигимизга мос ижобий томонлари эътиборга олинмоқда. Янги таҳрирдаги кодекс лойиҳасида процессуал қонунчиликни хўжалик судларининг ваколатлари, иш қўзғатиш, тарафларни ўзаро келиштириш таомили, хўжалик судида маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари, норматив ва норматив бўлмаган ҳужжатлар юзасидан низолашиш бўйича, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар бўйича, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш бўйича, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш, чет эллик шахслар иштирокида ишларни кўришда хўжалик судларининг ваколатлари, чет эл судлари ва чет эл арбитражларининг қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш, шунингдек ҳакамлик судларининг қарорлари юзасидан низолашиш ва уларни мажбурий ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш каби янги боблар билан тўлдириш назарда тутилмоқда. Семинарда суд амалиётида хўжалик судлари томонидан низоларни кўриш жараёнида юзага келаётган ва амалдаги Кодекс билан тартибга солинмаган айрим бўшлиқларни тўлдирилиши муҳимлигига эътибор қаратилди. |
|
|
|
|
16.12.2011 10:48
Untitled Document
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.
Унда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул
ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирок этди.
30.06.2011 12:28
Untitled Document
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос
олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий
ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
20.05.2011 12:52
Untitled Document
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
30.11.2010 17:12
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари “TOSHKENT PALACE” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамкорлигида БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси қоидалари ва БМТнинг стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқ суд органлари ходимларининг профессионал этикаси, жавобгарлиги, шунингдек ҳалоллиги масалалари бўйича ташкил этилган халқаро тренинг (конференция) ўтказилди
19.11.2010 16:01
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат ҳокимияти органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, Олий хўжалик суди судьялари, илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
|
|